Об-ҳаво маълумотларига кўра, 28 октябрь соат 20:00 дан 29 октябрь соат 20:00 гача Ўзбекистоннинг аксарият ҳудудларида ўзгарувчан булутли об-ҳаво кузатилади.
Тошкент. Кечаси ва эрталаб ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 3–8 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси +8…+10, кундузи +18…+20 даража бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти. Ёғингарчилик кутилмайди. Шарқдан 7–12 м/с тезликда шамол эсади. Ҳарорат кечаси −2…+3, кундузи +13…+18 даража бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари. Ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +2…+7 даража, чўл ҳудудларида айрим жойларда −1 даражагача совуқ бўлади. Кундузи +15…+20 даража илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Жиззах ва Сирдарё вилоятлари. Кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +5…+10, кундузи +17…+22 даража бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари. Ҳаво ўзгарувчан булутли, ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +5…+10, кундузи +18…+23 даража бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари. Кечаси ва эрталаб айрим жойларда ёмғир ёғиши мумкин, кундузи ёғингарчилик кутилмайди. Ҳарорат кечаси +3…+8, кундузи +17…+22 даража бўлади.
Тоғли ҳудудлар. Айрим жойларда ёмғир ёғиши, баланд тоғли ҳудудларда эса ёғингарчилик қорга айланиши мумкин. Туман тушиши эҳтимоли ҳам бор. Ҳарорат кечаси +1…+6, кундузи +11…+16 даража бўлади.
Мамлакатнинг аксарият ҳудудларида кундузи нисбатан илиқ об-ҳаво сақланади. Бироқ кечаси ва эрталаб ҳаво салқин бўлади. Тоғли ҳудудларда яшовчилар ёғингарчилик ва туман эҳтимолини инобатга олишлари лозим.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.