ЎзЛиДеп партияси ўзбекистонликларнинг кундалик ҳаётида давлат байроғидан фойдаланиш талабларини соддалаштириш таклифи билан чиқди.
Тадбирда фракция аъзолари давлат байроғидан фойдаланишда кўплаб чекловлар мавжудлигини таъкидладилар. Бундан 31 йил аввал қабул қилинган қонунни замон талабларига мослаштириш, давлат байроғидан фойдаланишга оид ҳуқуқий меъёрларни янада эркинлаштириш зарур.
Фракция аъзоси Зафар Худайбердиев ҳам кийим-кечак ишлаб чиқарувчи тадбиркорларга ўз маҳсулотларида давлат байроғи тасвирини белгиланган тартибда қўллашга рухсат берилишини қонунчиликда мустаҳкамлаб қўйиш зарурлигини таъкидлади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.