Мактаб ошхоналарини E-auksion орқали ижарага бериш тартиби бўйича расмий муносабат билдирилди

Мактаб ошхоналарини E-auksion орқали ижарага бериш тартиби бўйича расмий муносабат билдирилди


Ижтимоий тармоқларда мактаб ошхоналарининг электрон савдолар орқали ижарага берилиши таомлар нархининг ошишига олиб келиши ҳақида тарқалган хавотирли хабарларга Давлат активларини бошқариш агентлиги расмий муносабат билдирди.

Агентлик тушунтиришича, 2025 йилга қадар ижара ажратиш жараёни ҳокимликлар ҳузуридаги комиссиялар томонидан амалга оширилган бўлиб, бу коррупция ва субъективлик хавфини юзага келтирган. Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 11 январдаги 8-сонли ҳамда 2026 йил 13 октябрдаги 563-сонли қарорлари билан тизим шаффофлаштирилди.

Эндиликда ижара шартномалари E-auksion платформасида ўтказиладиган танлов орқали бир ўқув йили муддатига тузилади. Бу мумтоз аукцион эмас, балки тадбиркорлар томонидан олдиндан таклиф этиладиган ижара тўлови асосида энг яхши шарт шароитни таклиф этган ғолибни аниқлаш тизимидир. Ислоҳотдан асосий мақсад — ўқувчиларни сифатли ва хавфсиз овқатланиш билан таъминлаш ҳамда очиқ рақобат муҳитини яратишдан иборат.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.