Суғурта полиси грузин ёки инглиз тилида (қоғоз ёки электрон шаклда) расмийлаштирилган бўлиши ҳамда мамлакатда бўлишнинг бутун даврини, шу жумладан кириш ва чиқиш саналарини қамраб олиши лозим. Минимал суғурта суммаси 30 минг грузия лариси (қарийб 11,2 минг АҚШ доллари)ни ташкил этади. Дипломатик ва махсус виза эгалари, халқаро ташкилот ходимлари ҳамда халқаро юк ва йўловчи ташувчи ҳайдовчилар ушбу талабдан озод этилади.
Шунингдек, «Uzbekistan Airways» авиакомпанияси маълумотларига кўра, 2026 йилнинг дастлабки тўққиз ойида Грузия аэропортларида 473 нафар Ўзбекистон фуқаросига мамлакатга кириш рад этилган. Сабаблар орасида ташриф мақсадини аниқ тушунтира олмаслик, меҳмонхона бандлиги (бронь), қайтиш чиптаси, суғурта полиси ва етарли молиявий маблағлар мавжудлигини тасдиқловчи ҳужжатларнинг йўқлиги асосий ўринни эгаллаган. Шу муносабат билан фуқароларга чегара назоратидан ўтишда барча ҳужжатларни олдиндан шакллантириш ва берилган саволларга аниқ ва ишончли жавоб бериш тавсия этилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.