Қашқадарёда аёл ва унинг тўрт нафар фарзандини ёқиб юборган эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди

Қашқадарёда аёл ва унинг тўрт нафар фарзандини ёқиб юборган эркак умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди


Қашқадарё вилоятида содир этилган шафқатсиз жиноят оқибатида икки нафар бола ҳалок бўлди, яна уч киши оғир куйиш жароҳатларини олди. Судланувчи умрбод озодликдан маҳрум этилди.

Фожиа жорий йилнинг май ойида Ғузор туманида содир бўлган. Иш материалларига кўра, эркак таниши бўлган аёлнинг уйига келган ва улар ўртасида жанжал чиққан. Шундан сўнг у бензин олиб келиб, аёл ва унинг тўрт нафар фарзанди устидан ёқилғи қуйган ва уларга ўт қўйган.

Оқибатда олти ёшли бола ва 11 ёшли қиз олинган куйиш жароҳатлари туфайли вафот этган. Аёл ва яна икки нафар бола оғир куйиш жароҳатлари билан тиббий ёрдамга муҳтож бўлган.

Суд эркакнинг ҳаракатларини ўта шафқатсизлик билан қасддан одам ўлдириш деб баҳолаб, уни умрбод озодликдан маҳрум қилиш жазосини тайинлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.