Маблағларнинг энг катта қисми тикув машиналари хариди учун ажратилган. 925 дона ускуна сотиб олишга 13,2 млрд сўм йўналтирилган.
Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш учун 419 та ускуна тўпламига 7,1 млрд сўм ажратилган. Шунингдек, 496 та ноутбук хариди учун 5,6 млрд сўм кредит берилган. 272 та мототранспорт воситаси хариди 5,4 млрд сўм, бошқа асосий воситалар эса 4,5 млрд сўм миқдорида молиялаштирилган.
Энг кўп кредит Халқ банки томонидан берилган — 23,6 млрд сўмлик 1587 та кредит.
Микрокредитбанк 8,6 млрд сўмлик 569 та кредит ажратган. Агробанк эса 206 та кредитни молиялаштириш учун 3,6 млрд сўм йўналтирган.
Кредитлар сони бўйича Жиззах вилояти — 321 та, Тошкент вилояти — 307 та ва Сирдарё вилояти — 262 та билан етакчилик қилмоқда.
Дастур тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш, ўзини ўзи банд қилиш имкониятларини кенгайтириш ва оилалар даромадини оширишга қаратилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.