Навоийда дулана терган икки фуқаро йирик миқдорда жаримага тортилди

Навоийда дулана терган икки фуқаро йирик миқдорда жаримага тортилди


Навоий вилояти Хатирчи тумани «Ангидон» маҳалласининг тоғли ҳудудида экология инспекторлари томонидан ўтказилган рейд давомида тегишли рухсатномасиз ёввойи дулана меваларини йиғиш ҳолати аниқланди.

Фуқаролар Ш.С. ва Ё.Р.га нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 79¹-моддаси 1-қисми (ўсимлик дунёси объектларини йиғиш ва фойдаланиш тартибини бузиш) билан маъмурий баённома тузилди.

Қоидабузарларга умумий ҳисобда 7 миллион 480 минг сўм жарима ва табиатга етказилган 1 миллион 3 минг 200 сўмлик зарарни қоплаш мажбурияти юкланди. Шу тариқа, ёввойи меваларни ноқонуний тертиш фуқароларга қарийб 8,5 миллион сўмга тушди.

Экология ва иқлим ўзгариши бошқармаси эслатиб ўтади: «Ўсимлик дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида»ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2026 йил 15 майдаги 245-сонли қарорига мувофиқ, ёввойи ўсимликларни тижорат ва саноат мақсадларида йиғиш фақат махсус фойдаланиш ҳуқуқи (электрон аукцион ва рухсатномалар) асосида амалга оширилади. Шахсий эҳтиёжлар учун бепул йиғиш меъёрлари эса маҳаллий Кенгашлар қарорлари билан белгиланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.