Тошкентда Imarat Development қурилиш компаниясига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

Тошкентда Imarat Development қурилиш компаниясига нисбатан жиноят иши қўзғатилди


Фуқароларнинг компания фаолиятидан норози бўлиб қилган мурожаатларидан сўнг Тошкентда «Imarat Development» МЧЖга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Харидорлар хонадонлар учун тўлаган пулларини қайтариш ва қурилиш компанияси раҳбариятини жавобгарликка тортишни талаб қилмоқда.

Тошкент шаҳар ИИББ ва Бош прокуратура матбуот хизматлари маълум қилишича, бир неча фуқаро компаниянинг Сергели тумани Буюк Авлод кўчасида жойлашган офисига келиб, юзага келган вазиятга ойдинлик киритишни талаб қилган. Шунингдек, улар ташкилот раҳбариятига нисбатан жиноят иши қўзғатиш талаби билан видео мурожаатлар ёзиб олган.

Текширув давомида фуқаролар хонадон сотиб олган кўп қаватли уйларни Тошкент шаҳрида эмас, балки Тошкент вилоятининг Қуйичирчиқ туманида қуриш режалаштирилгани аниқланган. Бу харидорларнинг норозилигига сабаб бўлган ва улар киритган пул маблағларини қайтаришни талаб қилган. Бироқ уларнинг айтишича, компания раҳбарияти пулларни қайтаришдан бош тортган.

Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ Тергов бошқармаси томонидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг фирибгарлик, шунингдек, нодавлат тижорат ёки бошқа нодавлат ташкилоти мансабдор шахслари томонидан ваколатларни суиистеъмол қилишга оид моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилган.

Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Тергов жараёни Тошкент шаҳар ИИББ бошлиғи ва прокуратура органлари назоратида.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.