«Заковат-Гамбит» V шахмат турнири ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди

«Заковат-Гамбит» V шахмат турнири ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди


Мамлакатнинг интеллектуал салоҳияти нафақат истеъдод эгаларининг ютуқлари, балки ҳар бир инсоннинг қобилиятини юзага чиқариш учун яратиладиган имкониятлар кўлами билан ҳам белгиланади. Шу муносабат билан, бешинчи бор ўтказилган «Заковат-Гамбит» шахмат турнирининг ғолибларини тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Бу йилги мусобақа 6 мингга яқин иштирокчини бирлаштирди ва бу ўтган йилги кўрсаткичдан икки баравар кўпдир. Эътиборлиси, иштирокчиларнинг 633 нафарини хотин-қизлар ташкил этди. Бу рақамлар интеллектуал беллашувларга бўлган қизиқишнинг ортиб бораётгани, илмга интилиш ҳамда ёшларнинг ўз кучи ва имкониятларига бўлган ишончи мустаҳкамланаётганидан далолат беради.

Ўзбекистон халқаро шахмат майдонида ҳавас қилгулик натижаларга эришиб келаётгани фонида мамлакатимизда ҳар бир инсоннинг ақлий салоҳиятини тўлиқ намоён этишга хизмат қилувчи муҳит шаклланмоқда. «Заковат» лойиҳаси иқтидорли ёшларни кашф этибгина қолмай, балки тафаккур маданиятини, мустақил фикрлаш ва оқилона қарорлар қабул қилиш кўникмасини шакллантиришга хизмат қилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.