Президент Бухоро вилоятини ривожлантириш бўйича 30 миллиард долларлик лойиҳаларни эълон қилди

Президент Бухоро вилоятини ривожлантириш бўйича 30 миллиард долларлик лойиҳаларни эълон қилди


Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш масалаларига бағишланган йиғилиш ўтказди. Тадбирда инфратузилмани модернизация қилиш, транспорт тизимини такомиллаштириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган умумий қиймати 30 миллиард долларлик янги лойиҳалар ва ташаббуслар тақдим этилди.

Устувор йўналишлардан бири сифатида сув таъминоти ва канализация инфратузилмасини яхшилаш белгиланди. Ҳозирда Осиё инфратузилмавий инвестициялар банки билан ҳамкорликда қиймати 385 миллион долларлик лойиҳа амалга оширилмоқда. Унинг иккинчи босқичи учун қўшимча 248 миллион доллар жалб этиш режалаштирилган.

Амалга ошириладиган тадбирлар натижасида вилоятнинг барча шаҳар ва туманларидаги 1,7 миллион аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади, 775 минг киши илк бор марказлашган канализация тармоғига уланади. Шу тариқа, аҳолининг марказлашган ичимлик суви билан қамраб олиш даражаси амалдаги 80 фоиздан 95 фоизга етказилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.