Чилонзор туманида гиёҳвандлик моддалари солинган печенье ва мармелад ишлаб чиқарувчи нарколаборатория фош этилди

Чилонзор туманида гиёҳвандлик моддалари солинган печенье ва мармелад ишлаб чиқарувчи нарколаборатория фош этилди

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманидаги ижарага олинган хонадонлардан бирида гиёҳвандлик воситаларини ноқонуний ишлаб чиқарувчи яширин лаборатория аниқланди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тадбир давомида бир неча килограмм гашиш ёғи, гашиш, тақиқланган моддалар ҳамда уларни тайёрлашга мўлжалланган махсус ускуналар мусодара қилинди.

Текширув чоғида, шунингдек, 1,5 кг гашиш ёғи қўшиб тайёрланган печеньелар ва тўрт қути мармелад маҳсулотлари топилган. Мазкур ҳолат юзасидан гумонланувчи шахслар ушланиб, жиноят иши қўзғатилган, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.