Бухорода 300 млн долларлик янги аэропорт қурилмоқда: у бир вақтнинг ўзида 1200 нафар йўловчига хизмат кўрсата олади

Бухорода 300 млн долларлик янги аэропорт қурилмоқда: у бир вақтнинг ўзида 1200 нафар йўловчига хизмат кўрсата олади


Бухорода жаҳон стандартларига мос янги халқаро аэропорт қурилиши давом этмоқда. Лойиҳа қиймати 300 млн долларни ташкил этади. Янги аэропорт бир вақтнинг ўзида 20 та ҳаво кемаси ва 1 200 нафаргача йўловчига хизмат кўрсатиш имкониятига эга бўлади.

Аэропортни шаҳар маркази билан боғлаш учун 24 километрлик автомобиль йўли қурилади. Шунингдек, автобусларнинг тезкор ҳаракатланиши учун узунлиги 5,5 километр бўлган алоҳида BRT йўлаги ташкил этиш режалаштирилган.

Президент Шавкат Мирзиёев аэропорт ва унга олиб борувчи йўл қурилишини Мустақиллик байрамига қадар якунлаш бўйича топшириқ берди. Янги инфратузилма Бухоронинг транспорт қатнови имкониятларини кенгайтириши ва вилоятга келадиган сайёҳлар учун қўшимча қулайликлар яратиши таъкидланмоқда.

Халқаро авиақатновлар ҳам кенгайтирилмоқда. Туркиянинг Pegasus Airlines авиакомпанияси Бухорога тўғридан-тўғри рейсларни йўлга қўймоқда.

Бундан ташқари, келгуси йил Малайзия, Индонезия, Қувайт, Миср ва Баҳрайн билан авиақатновларни очиш режалаштирилган. Бу борада масъул идораларга тегишли топшириқлар берилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.