Таиланд Туризм қўмитаси Ўзбекистон, Мексика, Колумбия ва Беларусь фуқаролари учун 30 кунгача визасиз режим жорий этиш таклифини маъқуллади.
Мазкур ташаббус мамлакатга хорижий сайёҳлар оқимини ошириш ва туризм соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган. Ушбу масала бўйича якуний қарор Жорий йилнинг 9 ноябрь куни кўриб чиқилиши кутилмоқда.