Маълум қилинишича, энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ва бошқа қоидабузарликлар билан боғлиқ 3 060 та ҳолат аниқланган.
Хусусан, 144,3 миллион куб метр табиий газ ва 243,1 миллион кВт·соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланиш натижасида давлат манфаатларига 900,3 миллиард сўм зарар етказилган.
Шунингдек, 330 та ҳолатда 7 828,3 тонна сифатсиз нефт маҳсулотининг сотувга чиқарилишига йўл қўйилмаган. Хавфсизлик талаблари бузилгани сабабли электр энергетикаси корхоналарида 168 та бригаданинг иши тўхтатилиб, 121 нафар масъул ходимга интизомий жазо қўлланилган.
283 та тадбиркорга ортиқча ҳисобланган тўловлар ҳам тузатилган. Электр энергияси учун 5 миллиард 321 миллион сўм, табиий газ учун эса 19 миллиард 84 миллион сўм қайта ҳисоб-китоб қилинган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.