Қашқадарё вилоятини ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш ҳамда аҳоли турмуш даражасини оширишга қаратилган устувор чора-тадбирлар доирасида вилоят учун энг долзарб масалалардан бири бўлган сув таъминотини яхшилаш бўйича муҳим қарорлар қабул қилинди.
Хусусан, Қарши шаҳридаги «Чап тармоқ» каналини бетонлаштириш ва унинг атрофини ободонлаштириш ишларига старт берилади. Мазкур лойиҳа 1,4 минг гектар томорқа ер майдонларини барқарор сув билан таъминлашга хизмат қилиб, маҳаллий аҳолининг томорқачилик ва рўзғор даромадини оширишда муҳим омил бўлади.
Бундан ташқари, канал бўйида жойлашган тўртта маҳаллада истиқомат қилувчи 25 минг нафар аҳоли учун сутка давомида фаолият юритадиган, замон талабларига мос дам олиш ва сайр қилиш масканлари барпо этилиши режалаштирилган.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.