Қирғизистон раҳбарининг таъкидлашича, мамлакат ўз газ тизимига ўзи эгалик қилмайди. Садир Жапаров 2013 йилда «Қирғизгаз» корхонаси 2039 йилгача бўлган муддатга 1 АҚШ доллари эвазига сотиб юборилганини ва ўша пайтда асосий эътибор корхонага эмас, балки газ таъминотига қаратилганини эслатиб ўтди.
Шу муносабат билан, Қирғизистон ҳудудидаги газ таъминотига оид масалаларни мамлакат расмийлари мустақил равишда ҳал қила олмаслиги ва барча ҳаракатлар фақат «Газпром»нинг розилигидан сўнг амалга оширилиши маълум қилинди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.