Прогнозларга кўра, Қашқадарё, Сурхондарё, Самарқанд, Жиззах, Тошкент, Наманган, Фарғона ва Андижон вилоятларининг бир қатор тоғолди ва тоғли туманларида сел кетиш хавфи юқори. Жумладан, Қашқадарёнинг Чироқчи, Шаҳрисабз, Қамаши, Сурхондарёнинг Денов, Бойсун, Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ, Оҳангарон туманлари ва бошқа ҳудудларда хавф мавжуд. Мутахассислар айрим жойларда ёмғир сувлари тўпланиши ва ҳудудларни сув босиши эҳтимоли борлигидан огоҳлантирмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.