«Икки томонлама муносабатларнинг бугунги ҳолати ва истиқболларини муҳокама қилдик. Савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш ҳамда мунтазам ишбилармонлик алоқаларини қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор қаратдик. Шунингдек, долзарб минтақавий ва халқаро масалалар юзасидан фикр алмашдик», — деб ёзди Саидов.
Андрий Сибига учрашувни «мазмунли ва самарали» деб атади. У Ўзбекистон ТИВ раҳбарига тинчлик жараёни, фронтдаги вазият ва Қора денгизда кема қатновининг тўсиб қўйилиши ҳақида маълумот берганини таъкидлади.
«Украинани Ўзбекистон ва Марказий Осиёнинг бошқа давлатлари билан узоқ йиллик дўстлик муносабатлари боғлаб туради. Биз прагматик ва ўзаро манфаатли шерикликни, шунингдек, инвестиция ва савдо соҳаларидаги ҳамкорликни ривожлантириш учун ана шу пойдеворга таянишга интилмоқдамиз», — деб ёзди Украина ТИВ раҳбари.
Бундан аввал Ўзбекистон ва Украина ташқи ишлар вазирлари 2026 йил апрель ойида Анталия дипломатик форуми доирасида, ундан олдин эса 2025 йил сентябрда Нью-Йоркда БМТ Бош Ассамблеяси сессияси доирасида учрашган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.