Сўнгги вақтларда ўқитувчилар томонидан ўқувчиларнинг калтакланиши ва улар ўртасидаги жанжаллар акс этган ҳолатлар сезиларли даражада ортган. Бу каби ҳолатларга ўқитувчи, ота-оналар ва кенг жамоатчилик қандай қарайди? UzNews.uz мухбири шу мавзуга доир аҳоли фикрларига юзланди.
Масалан, Наманган вилоятининг Косонсой туманидаги 29- мактабда ўқитувчи ва ўқувчи муштлашишган эди. Самарқанд вилоятида мактаб директори ўқувчини тенгдошлари олдида калтаклаб, қулоқ пардасини йиртиб юборган. Андижонда ўқитувчи ўқувчини уриб, кўзига жароҳат етказган. Бухорода ўқитувчи бир эмас, бошланғич синфнинг барча ўқувчиларини калтаклаган. Шунингдек, Тошкентдаги хусусий мактабларнинг бирида ўқитувчиси 5-cинф ўқувчисини калтаклади.
Бу каби ноҳуш ҳолатларда кимдир ўқитувчини айбласа, яна кимлардир барча айбни ўқувчига тўнкайди.
UzNews.uz мухбири ўқитувчи куч ишлатган ҳолда ўқувчига таълим бериши ҳақида аҳолининг фикрини ўрганди.
Хулоса ўрнида айтиш керакки, ушбу долзарб масала тегишли мутасаддилар томонидан атрофлича ўрганилмас экан, бу каби ҳолатлар янада ортиб бораверади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.