22-23 ноябрь кунлари талаблар ва мактаб ўқувчилари учун нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ва қайта ишлаш заводларига экскурсиялар ташкил этилди.
Қарор ижросини таъминлаш мақсадида ишлаб чиқариш корхоналарига мактаб ўқувчилари учун экскурсиялар ташкил этилиши ҳам белгиланган.
Учрашув аввалида, талаба ва ўқувчи ёшларга мутахассислар томонидан корхоналар ҳудудида техника хавфсизлиги қоидаларига риоя этиш тўғрисидаги йўриқнома тушунтириб ўтилди.
Сўнг келажак авлодни бевосита ишлаб чиқариш жараёнлари билан яқиндан таништириш мақсадида Шўртан нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаси, Шўртан газ кимё мажмуаси, “Uzbekistan GTL” заводидаги юқори технологияларга асосланган қурилмалар ва ускуналар билан таништирилди.
Ушбу экскурсия ёшларда катта қизиқишлар уйғотди ва улар ўзларига ҳамроҳлик қилган мутахассислардан қизиқтирган барча саволларига жавоблар олишди.
Бу каби экскурсиялар талаба ва ўқувчиларда катта таассурот қолдириш билан бирга ишлаб чиқариш корхоналари ва таълим муассасалари орасидаги ҳамкорликни давом эттиришга асос бўлиб хизмат қилмоқда.
Ўқиш ва амалиётнинг уйғунлиги албатта келажак авлод учун пойдевор вазифасини бажаради. Бу амалиётнинг «Ўзбекнефтгаз» АЖ томонидан қўллаб-қувватланиши эса нефть ва газ соҳасида етук кадрларни етиштиришда катта ҳисса қўшади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.