Тошкентдаги Махсуслаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси Зангиотага кўчирилади

Тошкентдаги Махсуслаштирилган юқумли касалликлар шифохонаси Зангиотага кўчирилади

Мазкур шифохонада беморлар учун етарли шароит бўлмаганлиги сабаб тиббиёт муассасаси иш фаолияти тўхтатилди.

Махсуслаштирилган тиббиёт муассасаси Зангиотадаги Республика юқумли касалликлар шифохонасига кўчирилади. Бу ҳақда Санитария эпидемиология хизмати хабар бермоқда.

Маълум қилинишича, ушбу шифохона 2012 йилда ташкил этилганлиги боис тиббиёт муассасасининг иситиш тизими бутунлай яроқсиз ҳолга келиб қолган.

Хусусан, сўнгги пайтларда сув қувурлари носоз бўлиб, бу ҳолат шифохонада даволанаётган беморларни иссиқ сув билан таъминлашда турли муаммоларни юзага келтирмоқда. Бундан ташқари, баъзи хоналар таъмирталаб аҳволда бўлиб, даволаш муолажаларини тўлиқ амалга оширишнинг имкони йўқ.

Шу сабабли Республика санитария- эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати томонидан ўтказилган ўрганишлар якунига кўра, ушбу махсуслаштирилган тиббиёт муассасаси иш фаолияти тўхтатилди.

Беморларга сифатли тиббий ёрдам кўрсатилишини ташкил этиш мақсадида мазкур шифохона 2022 йилнинг 1 декабридан вақтинча Республика махсус 2-сон Зангиота шифохонасига кўчирилади. Эндиликда фаолияти тўхтатилган объектда қурилиш-таъмирлаш ишлари амалга оширилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.