Тест режими вақтида аниқланган қоидабузарликлар бўйича баллар ҳисобга олинмайди.
ИИВ ЙҲХББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, мазкур қонун лойиҳасини қайта такомиллаштириш ишлари олиб борилмоқда. Шу сабабли 1 декабрдан бошлаб жарима балларини ҳисоблаш тизими тест режимида ишга туширилади.
Бунда қоидабузарликлар автоматик тарзда дастурий таъминотда қайд этиб борилади. Ушбу тизим янги бўлганлиги сабабли, тест режимида ишлаган вақтда тизимдаги ҳамда содир этилган қоидабузарликлардаги барча хато ва камчиликлар тизимни техник қўллаб-қувватлаш даврида босқичма-босқич аниқланиб, бартараф этилиб, такомиллаштирилиб борилади.
Қайд этилишича, аҳолидан келиб тушиши мумкин бўлган эътирозларни олдини олиш мақсадида тест режими вақтида аниқланган қоидабузарликлар бўйича баллар ҳисобга олинмайди.
Дастурий таъминот синовдан ўтказилиб, аниқланган хато ва камчиликлар тўлиқ бартараф этилгандан кейин ишга туширилиб, ҳайдовчилар томонидан содир этилган қоидабузарликлар учун жарима баллари ҳисобланади. Ижобий тест синов натижалари юзасидан, мазкур тизимни ишга тушириш вақти бўйича оммавий ахборот воситаларига қўшимча маълумот берилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.