Транспорт бошқармаси ходимларига интизомий чора кўрилган.
Маълум қилинишича, ёзув билан боғлиқ ҳолат тегишли ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган.
Транспорт вазирининг 2021 йил 29 октябрдаги 208-сонли буйруғига асосан, хизмат кийими бўйича қатор тавсифлар тасдиқланган бўлиб, бошқарма инспектори Ҳ.Ж. томонидан мазкур талаблардан бири қўпол равишда бузилган.
«Шуни ҳисобга олиб, инспектор Ҳ.Ж. га ҳамда ўзига юклатилган вазифасига совуққонлик билан қараган бир қатор ходимларга тегишли тартибда интизомий чоралар кўрилди», - дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.