Йил бошидан буён 25 нафар ИИО ходими вафот этган

Йил бошидан буён 25 нафар ИИО ходими вафот этган

Жорий йилнинг 10 ойи давомида 284 нафар ИИО ходим турли даражада тан жароҳати олган.

Бугун, 1 декабрь куни АОКАда «ИИВ тизимида кадрлар сиёсати, маънавий-маърифий ишлар ва уларнинг натижадорлиги, ходимларнинг ижтимоий ҳимояси борасида шаффофликни таъминланиши масалалари» мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтмоқда.

Унда ИИВ маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш департаменти бошлиғи ўринбосари полковник Махсумов Ҳамза йил бошидан буён вафот этган ходимлар ҳақида маълумот берди.

«Шу йилнинг 10 ойида 25 нафар ИИО ходими вафот этган. Шундан 9 нафари йўл-транспорт ҳодисаси оқибатида ҳалок бўлган бўлса, қолган 16 нафари хизмат вазифасини бажараётган вақтда вафот этган», — деди Махсумов Ҳамза.

Шунингдек, 2022 йил 10 ойи давомида ички ишлар органларининг 284 нафар ходими турли даражада тан жароҳати олиб, аксарияти олган тан жароҳати оқибатида орттирилган ногиронлик ҳолати ёки хизматга яроқсизлиги сабабли, соғлиғининг ҳолатига кўра ички ишлар органларидан бўшатилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.