Тошкент вилоятида ноқонуний олиб кирилган 4 млрд сўмлик Samsung телефонлари аниқланди

Тошкент вилоятида ноқонуний олиб кирилган 4 млрд сўмлик Samsung телефонлари аниқланди

Салкам 1000 дона телефонлар Isuzu’га яширилган бўлган.

Тошкент вилоятида йирик миқдорда уяли телефонларни ноқонуний тарзда юртимизга олиб киришга бўлган уриниш фош этилди. Бу ҳақда Божхона қўмитаси Матбуот хизмати хабар бермоқда.

Ўтказилган тезкор тадбир давомида, Н.Ш. бошқарувидаги Isuzu русумли юк автомашинаси тўхтатилиб, холислар иштирокида автомашина кўздан кечирилди.

Натижада, автомашина юкхонасининг хуфя жойида умумий қиймати 4 млрд 25 млн сўмлик 976 дона 6 хил турдаги Samsung русумли уяли алоқа воситалари борлиги аниқланди.

Ҳозирда юқоридаги ҳолат юзасидан суриштирув ҳаракатлари давом эттирилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.