Ҳарбий дзюдочиларимиз тақдирланишди

Ҳарбий дзюдочиларимиз тақдирланишди

Хабарингиз бор, яқинда Францияда ҳарбийлар ўртасидаги 40-Жаҳон чемпионати бўлиб ўтди. Ушбу нуфузли мусобақада Ўзбекистон терма жамоаси ҳам муваффақиятли тарзда иштирок этган ва якунда 4 та олтин, 1 та бронза медали билан умумжамоа ҳисобида биринчи ўринни эгаллаган эди. Эркаклар терма жамоамиз эса жамоавий баҳсларда бронза медалига эга чиққанди.

Ўзбекистон Мудофаа вазирлиги ҳамда мамлакат дзюдо федерацияси раҳбарияти тарихий натижа қайд этган дзюдочиларимизни тақдирлади. Маросимда МОҚ раиси ўринбосари, мамлакат дзюдо федерацияси раиси Азизжон Камилов, Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазирининг ва Ўзбекистон дзюдо федерацияси раисининг ўринбосари Алишер Нарбаев иштирок этди.

Мутасаддилар ҳарбий дзюдочиларимизни қўлга киритилган муваффақият билан самимий қутлаб, уларнинг келгуси фаолиятида омад тилашди ва эсдалик совғаларини топширишди.

Манба: Olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.