Бензин нархини асоссиз оширган АЁҚШга чора кўрилади — Антимонополия қўмитаси

Бензин нархини асоссиз оширган АЁҚШга чора кўрилади — Антимонополия қўмитаси

Қайд этилишича, АЁҚШларда АИ — 80 бензинининг чакана нархлари ўртача 6 800 сўмдан 7 100 сўмгача ошганлиги кузатилмоқда. Қўмита АЁҚШларни огоҳлантириш билан чиқди.

Монополияга қарши курашиш қўмитаси бензин нархини оширадиган АЁҚШларга огоҳлантирди. Таъкидланишича, республиканинг айрим ҳудудларидаги АЁҚШларда АИ — 80 бензинининг чакана нархлари ўртача 6 800 сўмдан 7 100 сўмгача ошганлиги кузатилмоқда.

Жорий йилнинг 5 декабрь куни биржа савдолари натижасига кўра АИ — 80 бензин маҳсулотининг нархи 1 тонна учун ўртача 8 млн сўмни ташкил этиб, мазкур кўрсаткич ўтган ноябрь ойига нисбатан 4 фоизга ошган.

Бунда тадбиркорлик субъектлари томонидан харид қилинган бензин ўртача 5-10 кундан кейин юклаб жўнатилади ва сотувга чиқарилади. Яъни биржа савдоларида кузатилган нарх ўсиши 10 кундан кейин АЁҚШлардаги чакана нархларга ўз таъсирини кўрсатиши мумкин.

“Жорий йилнинг 5 декабрь кунидан бошлаб биржа савдоларига қўшимча минг тонна АИ — 80 бензини қўйилиши таъминланди. Шу муносабат билан, республикадаги барча АЁҚШлардан халқимизни газ ва иссиқлик билан таъминлаш мақсадида автомобилларга газ қуйиш шохобчалари вақтинчалик ёпилиши эвазига бензинга бўлган талаб ошганлиги сабабли асоссиз қўшимча даромад олиш ҳолатларига йўл қўймасликлари сўралади", - дейилади қўмита хабарда.

Қўшимча қилинишича, қўмита бензин нархлари доимий мониторинг қилиб борилишини ва нархларни сунъий равишда ошириш ҳолати аниқланган тақдирда ушбу субъектларга белгиланган тартибда тегишли чора кўрилишини маълум қилган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.