Гарчи беллашув кунчиқар юрт вакилининг ғалабаси билан хотима топган бўлса ҳам, ёш полвонимиз Хифуми Абега муносиб қаршилик кўрсата олди.
Якунда Абе 2 вазари баҳоси билан ўзининг 3 йилдан бери узилмаётган мағлубиятсиз сериясини давом эттирадиган бўлди. Субхонов эса кумуш медал билан тақдирланди.
Шу тариқа, Субхонов фаолиятида илк бор “Катта дубулға” турнирларида шоҳсупага кўтарилмоқда. Бундан ташқари у жаҳон рейтинги учун 700, Париж 2024 Олимпиадаси йўлида 350 очкони ўз ҳисобига қўйиб қўймоқда.
Қайд этиш жоиз, бунгача ҳамюртимиз жаҳон рейтингида 197-поғонада жойлашган эди. Унинг бугунги кумуш медали янги ҳафтада кучли 50 таликка кириши учун замин яратади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.