Қайд этиш жоиз, Ислом бирдамлиги ўйинларига тайёрланаётган асосий таркибимиз куни кеча Грузияда навбатдаги ўқув-машғулот йиғинини бошлади. Мураббийлар штаби Будапешт турнирига иккинчи таркиб вакилларини жалб этган. Шундай бўлса ҳам улар орасида Ҳикматиллоҳ Тўраев, Шаҳрам Аҳадов каби номларни учратиш мумкин. Тўлиқ таркиб:
60 кг: Мирзоҳид Маҳамаджонов
66 кг: Раҳимжон Субхонов
73 кг: Шаҳрам Аҳадов
73 кг: Ҳикматиллоҳ Тўраев
81 кг: Мусо Собиров
+100 кг: Шоҳруҳ Бахтиёров
70 кг: Нодира Йўлдошева
Эслатиб ўтамиз, мазкур мусобақада жаҳон рейтинги қатори Париж 2024 Олимпия ўйинлари учун ҳам қимматли рейтинг очколари ўйналади. Жамоамиз эртага Будапешт шаҳрига йўл олади.
Манба: olympic.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.