Елорда кубоги. 1 июль куни 11 боксчимиздан 10 нафари ғалаба қозонди

Елорда кубоги. 1 июль куни 11 боксчимиздан 10 нафари ғалаба қозонди

Қозоғистоннинг Нур-Султан шаҳрида бокс бўйича халқаро «Елорда кубоги» мусобақаси ўтказилмоқда.

Бугун мусобақа доирасида 11 нафар ( 8 нафари эркак, 3 нафари аёл) боксчимиз рингга кўтарилди.

Эркаклар ўртасида Шахзод Музаффаров, Дилшод Абдумуродов, Атҳам Муҳиддинов, Мужибилло Турсунов, Саиджамшид Жафаров, Жаҳонгир Зокиров ва Лазиз Мулложонов ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олган бўлса, Дилшод Рўзметовнинг жангида ҳакамлар хитойлик рақибнинг ғалабасини қайд этишди.

Қизларимиздан Феруза Казакова, Нигина Ўктамова ва Ситора Турдибекова бугун ўз жангларини ўтказди ва ғалаба қозонди.

Манба: https://t.me/boxinguzbekistan

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.