Боксчиларимиз Қувайтдаги халқаро мусобақага йўл олишди

Боксчиларимиз Қувайтдаги халқаро мусобақага йўл олишди

Қувайтнинг Ал-Қувайт шаҳрида бокс бўйича катталар ўртасида «1-Қувайт халқаро бокс турнири» ташкил этилади.

Мусобақада 20 га яқин мамлакат вакиллари иштирок этишади. Шу жумладан, Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари ҳам ўз имкониятларини синовдан ўтказадилар.

Боксчиларимиз бугун мураббий Раҳматжон Рўзиохунов бошчилигида мусобақага қуйидаги таркибда йўл олишди:

— 52 кг: Абдумажид Маннопов
— 57 кг: Абдумалик Халаков
— 63 кг: Лазизбек Фаттоев
— 69 кг: Жавлонбек Йўлдошев
— 75 кг: Абдулазиз Абдупаттаев
— 81 кг: Дилшодбек Рўзметов
— 91 кг: Диёрбек Ўралов

Мураббийлар: Раҳматжон Рўзиохунов, Абдувохид Жалолов.

Манба: Ўзбекистон бокс федерацияси матбуот хизмати

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.