Президент Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Ўзбекистон парламентига мурожаатнома билан чиқади.
«Мамлакатни ривожлантириш бўйича муҳим масалалар айтиладиган мурожаатнома сешанба куни бўлиб ўтиши кутилмоқда. Бу куни бизни кўплаб янгиликлар кутмоқда деб ўйлайман», – дейди журналист.
Тадбирда Қонунчилик палатаси депутатлари ва Олий Мажлис Сенати аъзолари, давлат ва жамоат ташкилотларининг вакиллари иштирок этади.
Эслатиб ўтамиз, мурожаатномада давлат раҳбари одатда янги йил номини ҳам эълон қилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.