Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ томонидан хизмат текшируви тайинланди.
Жорий йилнинг 18 декабрь куни тахминан соат 14:30 атрофида вояга етмаган 2007 йилда туғилган Ю.С. “102” рақамига қўнғироқ қилиб, Бектемир туманидаги савдо мажмуаларидан бирида қандолат маҳсулотлари ходимлари билан ўзаро жанжаллашгани юзасидан хабар берган. Мазкур хабар юзасидан етиб келган туман ИИО ФМБ ППХ ходимлари вояга етмаган Ю.С.га нисбатан қўполлик қилган.
Тошкент шаҳар ИИББ раҳбарияти фуқароларга нисбатан ходимлар томонидан қўпол муомалада бўлиш ҳолатларини қоралайди.
Видеодаги ҳолат юзасидан ИИО ходимларига нисбатан хизмат текширув тайинланди. Қисқа муддат ичида хизмат текшируви якунланиб, айбдор ходимларга нисбатан қатъий чора кўрилиши таъминланади, дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.