ИИВ ЖХД ЙҲХБ бошлиғи мазкур йўлакда истисно тариқасида ҳаракатланишга рухсат берилган автотранспорт воситаларини санади.
Қолган автотранспорт воситаларига эса ҳаракатланиш тақиқланади ва бу тегишли жавобгарликка сабаб бўлади.
Қайд этилишича, ҳар қандай автомобилга маълум сабабга кўра, масалан, йўл ёқасидаги объектларга ёки кўчага кириш учун ушбу йўлакда фойдаланишга рухсат этилади.
“Бунинг учун йўлакчаларда узиқ чизиқлар мавжуд бўлиб, тахминан 40-50 метр масофа белгиланади. Кўча ёки объект бошланган жойда ушбу узиқ чизиқларнинг таъсир доираси тугайди ва автомобиллар автобуслар учун мўлжалланган йўлакчани бўшатиб қўйишлари талаб этилади”, - дейди Фазлиддин Тошкенбоев.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.