Интернетда Қорақалпоғистоннинг Беруний туманидаги мактабларнинг бирида бепул овқатланиш учун берилган озиқ-овқатлар сифатсиз эканлиги ҳақида хабарлар тарқалди.
Шунда сўнг, озиқ-овқатларни таъминловчи корхона масъули ҳаво совуқлиги сабаб маҳсулотлар иссиқдан совуққа чиққанидан сўнг сифатсиз кўринишга келиб қолганини айтган. Шунингдек, у бир кун ичида маҳсулотларни алмаштириш юзасидан маълумот беришини маълум қилган.
Эслатиб ўтамиз, 2021 йил Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистонга ташрифи давомида 1-4 - бошланғич синф ўқувчилари учун бепул тушлик бериш йўлга қўйилиши ҳақидаги таклифидан сўнг, 2022 йилдан бошлаб мазкур тизим кучга кирган.
Маълумот учун, бугун, 20 декабрь куни давлат раҳбари 2023 йилдан Тошкент ва барча вилоят мактабларида ҳам бепул овқатланиш жорий этилишини маълум қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.