Бу сафар Жавоҳир Синдаров дам олди. Қолган шахматчиларимиз — Нодирбек Абдусатторов, Нодирбек Ёқуббоев, Жаҳонгир Воҳидов ва Шамсиддин Воҳидов ўз рақибларини таслим этишди. Натижада делегациямиз 4:0 ҳисобида ғалаба қозониб, ўз очколарини 12тага етказиб олди.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси эса ушбу турда Сербияга қарши дона суриб, 1,5 : 2:5 ҳисобида имкониятни бой берди. Нилуфар Ёқуббоева, Умида Омонова ва Мафтуна Бобомуродова дуранг қайд этишган бўлса, Маржона Маликова имкониятни бой берди.
Бугунги барча ўйинлар якунланганидан сўнг жамоаларимизнинг жадвалдаги ўрни ва кейинги турдаги рақиблари маълум бўлади.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.