Икки нафар қиз Самарқанддаги тунги клубда ўзбек миллий валютасини сочиб, уни қадрсизлантирган.
Аниқланишича, жорий йилнинг 15 декабрь куни Самарқанд шаҳрида жойлашган тунги клубларнинг бирида олинган видео тасвир ҳолати юзасидан тегишли тартибда суриштирув ишлари олиб борилиб, тўпланган ҳужжатлар қонуний қароқ қабул қилиш учун ЖИБ Самарқанд шаҳар судига юборилди.
«Биз 7 ойдан бери фуқарполарга хизмат қилиб келамиз. Мехмонлар бизнинг кафега келиб, тамадди қилиб кетишади. ШУ кунга қадар уруш жанжаллар бўлмаган. Кафега шоу, балетлар келишади. Раққосаларга пул сочилмайди. Ўша куни 2 нафар қиз кафега келиб, тамадди қилишган. Уларнинг ўзлари ўзини устидан пул сочиб ўзини-ўзи тасвирга олган», — деди кафеда ишлайдиган ходим.
Эслатиб ўтамиз, бундан 1 ойча аввал юқорида айтилган қиз беҳаё расм ва видеоларни тарқатгани учун 5 сутка маъмурий қамоқ жамозига ҳукм қилиниб, 4 сутка ўтириб чиқиб келган эди.
«Мен кафеда нотўғри иш қилмаганман. Фуқароларнинг пул сочиш байрамини кўрсатиб берганман холос. Пулларни мен сочмаганман», — деди блогер қиз.
ЖИБ Самарқанд шаҳар судининг ҳукмига кўра ҳар иккала ҳуқуқбузарга БҲМнинг 3 бараварида жарима жазоси тайинланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.