Шахмат — 2022. Ўзбекистон эртага Ҳиндистон билан ўйнайди

Шахмат-2022. Ўзбекистон эртага Ҳиндистон билан ўйнайди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида шахмат олимпиадасида бешинчи кун баҳслари якунланди. Ўзбекистон эркаклар терма жамоаси бугун Словакия устидан 4:0 ҳисобида ғалаба қозонгач, ўз очколарини 9тага етказди ва жадвалда 9-ўринга кўтарилиб олди.

Жамоамиз эртага мусобақа мезбони — Ҳиндистоннинг биринчи жамоасига қарши баҳслашади (мезбонлар 3та жамоа билан иштирок этишмоқда). Ҳиндлар мусобақада 2-жамоа сифатида сараланган бўлиб, 5-турдан сўнг 4-поғонани эгаллаб турибди. Ўзбекистон эса 14-рейтингга эга.

Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Вьетнамга қарши ўйиндаги мағлубиятдан сўнг 54-поғонага тушиб кетди. Қизларимиз эртага Шотландияга қарши дона суради. Шотландлар 72-рейтинг кўрсаткичига эга.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.