Шахмат — 2022. Ўзбекистон аёллар жамоаси Вьетнамга ютқазди

Шахмат-2022. Ўзбекистон аёллар жамоаси Вьетнамга ютқазди

Ҳиндистоннинг Ченнай шаҳрида шахмат олимпиадасида бешинчи кун баҳслари якунланиб бормоқда. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугун Вьетнамга қарши баҳс олиб боришди.

Қизларимиз ўйин давомида ўзлари эга бўлган устунликдан фойдалана олишмади. Умида Омонова ва Нилуфар Ёқуббоева мағлубиятни тан олишган бўлса, Мафтуна Бобомуродова дурангга имзо чекди.

Энг аламлиси Маржона Маликовада бўлди. Компьютер ҳамюртимизнинг ғалабага бўлган имкониятини 90 фоизга баҳолаётганди. Аммо Маржона бу имкониятдан фойдалана олмади. Ҳатто у дурангни ҳам сақлай олмасдан мағлубиятга учради.

Якуний ҳисоб — Ўзбекистон — Вьетнам — 0:5 — 3:5.

Манба: stadion.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.