Вакилларимиздан Жавоҳир Синдаров ва Жаҳонгир Воҳидов чиройли ғалабага эришишган бўлса, Нодирбек Абдусатторов ва Нодирбек Ёқуббоев дурангга имзо чекди. Якуний ҳисоб: Ўзбекистон — Арманистон 3:1.
Ушбу ғалабадан кейин Ўзбекистон терма жамоаси ўз очколарини 16тага етказиб, яққол пешқадамга айланди. Боиси, Ҳиндистоннинг иккинчи жамоаси бугун очко йўқотди (Озарбойжон билан дуранг ўйнади).
Жаҳон олимпиадаси якунланишига 2 тур қолди. Демак, яна 2та ғалаба Ўзбекистонни олтин медалларга олиб келади.
Ўзбекистон аёллар терма жамоаси бугун Исроилга қарши дона суриб, 1,5 : 2,5 ҳисобида имкониятни бой берди.
Манба: stadion.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.