Янги йилдан бошлаб қатор маҳаллаларда “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади

Янги йилдан бошлаб қатор маҳаллаларда “Маҳалла бюджети” тизими жорий этилади

2023 йилдан бошлаб республиканинг 14 та туманида “Маҳалла бюджети” тизими тажриба тариқасида ишга туширилди.

“Маҳалла бюджети” тизимини жорий этиш орқали маҳаллаларнинг молиявий имкониятини янада кенгайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2023 йил 1 январдан қуйидаги жадвалда кўрсатилган ва солиқларни ундириш кўрсаткичи паст бўлган туманларда “Маҳалла бюджети” тизими ҳуқуқий эксперимент тариқасида жорий этилади.

Мазкур туманларда мол-мулк ва ер солиғи (нотурар жойлар бўйича мол-мулк ва ер солиғи бундан мустасно) бўйича ундирилган маблағларнинг 10 фоизи ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 10-санасигача туман бюджетлари орқали тегишли Жамғармаларга йўналтирилади.

2023 йил 1 мартгача мол-мулк ва ер солиғи бўйича ҳисобланган, тўланган маблағлар ва солиқ қарздорликлари тўғрисидаги маълумотлардан маҳаллалар реал вақт режимида фойдаланиши имконияти яратилади.

“Маҳалла бюджети” тизими асосида шакллантирилган маблағлар “Фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари тўғрисида”ги қонунда назарда тутилган фуқаролар йиғини кенгаши томонидан бошқарилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.