Фарғонада Nexia — 2 уриб юбориши натижасида 49 ёшли пиёда вафот этди

Фарғонада Nexia-2 уриб юбориши натижасида 49 ёшли пиёда вафот этди

Пиёда йўлни кесиб ўтаётган бўлган. Ҳолат юзасидан текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Фарғона вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ Ахборот хизматининг хабарига кўра, 2022 йил 26 декабрь куни соат 20:10 ларда Фарғона шаҳар Ёрмозор кўчасидан йўлда 1974 йилда туғилган И.Н Nexia — 2’нии бошқариб кетаётиб, йўлни кесиб ўтаётган, Фарғона шаҳрида яшовчи 1973 йилда туғилган М.Бни уриб юборган. Натижада, пиёда М.Б тан жароҳати олиб воқеа жойида вафот этган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Фарғона шаҳар ИИО ФМБ Тергов бўлими томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.