Конья қаҳрамонлари қай тартибда мукофотланади?

Конья қаҳрамонлари қай тартибда мукофотланади?

Туркиянинг Конья шаҳрида ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинлари ғолиблари 5 минг АҚШ долларигача мукофотланади.

“Конья шаҳрида (Туркия) бўлиб ўтган V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар ҳамда уларнинг тренерларини бир марталик пул мукофотлари билан рағбатлантириш тўғрисида“ги Президент қарори (ПҚ–355-сон, 18.08.2022 й.) қабул қилинди.

Қарор билан V Ислом бирдамлиги ўйинларида ғолиб ва совриндор бўлган спортчилар:

️олтин медаль учун – 5 минг АҚШ доллари;

️кумуш медаль учун – 3 минг АҚШ доллари;

️бронза медаль учун – 2 минг АҚШ доллари;

Спортчиларни тайёрлаган тренерлар:

️олтин медаль учун – 2,5 минг АҚШ доллари;

️кумуш медаль учун – 1,5 минг АҚШ доллари;

️бронза медаль учун – 1 минг АҚШ доллари миқдорида ҳар бир медаль учун бир марталик маблағлар билан мукофотланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.