Вилоят ССБ мазкур доридан 2 нафар бола вафот этгани ҳақидаги хабарни рад этди.
Маълум қилинишича, ҳозирги кунгача Республика шошилинч тез тиббий ёрдам илмий марказининг Тошкент вилояти филиалига “Док 1 Макс” сиропи истеъмоли натижасида заҳарланиш белгилари билан 9 нафар бола олиб келинган.
Улардан 5 нафари соғайиб, уйига қайтарилган. 4 нафарининг аҳволи эса барқарор ҳолатда, уларга тегишли стандартлар асосида муолажалар давом эттирилмоқда.
“Шуни қайд этиш керакки, Тошкент вилоятидаги соғлиқни сақлаш муассасаларида шу пайтгача “Док 1 Макс” препаратидан заҳарланиш туфайли ўлим ҳолати кузатилмаган.
Ҳозирда ҳудудлардаги барча дорихоналарда «Қурамах» компанияси томонидан ишлаб чиқарилган дори воситалари йиғиштириб олинган", - дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.