2022 йилда Ўзбекистонда 27 миллион доллардан ортиқ чиройли авторақамлар сотилди

2022 йилда Ўзбекистонда 27 миллион доллардан ортиқ чиройли авторақамлар сотилди

Энг қиммат рақам 348 миллион сўм бўлди.

2022 йилда республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz электрон савдо тизимида 304,1 млрд сўмлик 118 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилди.

Қайд этиишичa, тузилган битта битимнинг ўртача қиймати 2,6 млн сўмни ташкил этган. Сотилган авторақамларнинг 91%и — жисмоний шахслар, 9%и — юридик шахслар томонидан харид қилинган. Ўтган даврда сотилган авторақамларнинг энг паст баҳоси 494,9 минг сўмни, энг қиммат авторақамнинг қиймати эса —348,0 млн сўмни ташкил қилди.

Рақобатли савдолар натижасида битимларнинг 5%и — биринчи тоифадаги авторақамлар, 8%и — иккинчи, 8%и — учинчи, 11%и — тўртинчи, 22%и — бешинчи ва 46%и — олтинчи тоифа авторақамларга тўғри келган.

Ҳудудлар кесимида энг кўп авторақамлар Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти (31%) Самарқанд ва Қашқадарё (8% дан), Наманган, Андижон ва Сурхoндарё (7% дан), ҳамда Хоразм (6%) вилоятларида харид қилинган.

Эслатиб ўтамиз, авторақамларни онлайн-аукционларда сотилишидан келиб тушган маблағларнинг 80%и – Давлат бюджетига, 20%и – Ички ишлар вазирлигининг моддий-техник базасини ривожлантириш, ходимларини моддий рағбатлантириш ва бошқа харажатлар Махсус жамғармасига йўналтирилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.