Ўзбек-тожик чегараси яқинида 26 кг наркотик модда қолдириб кетилди

Ўзбек-тожик чегараси яқинида 26 кг наркотик модда қолдириб кетилди

Гиёҳвандлик воситалари номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган. ДХХ ҳолат юзасидан ўрганиш олиб бормоқда.

Давлат хавфсизлик хизматининг Самарқанд вилояти бўйича бошқармаси ходимлари ва Чегара Қўшинлари ҳарбий хизматчилари ҳамкорлигида олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида, Булунғур тумани ҳудудидан ўтувчи ўзбек-тожик давлат чегараси яқинида номаълум шахслар томонидан қолдириб кетилган 20 кг 3 гр “опий” ва 6 кг 5 гр “гашиш” гиёҳвандлик воситалари борлиги аниқланиб, процессуал тартибда расмийлаштириб олинди.

Ҳолат юзасидан Жиноят Кодексининг 246 ва 273-моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, ушбу гиёҳвандлик воситалари эгаларининг шахсига аниқлик киритиш бўйича зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.