Улар жамоатчилик ёрдами билан Андижон вилоятининг чегара ҳудудларидан бирида қўлга олинган.
Тезкор-қидирув тадбирлари жараёнида жорий йилнинг 5 январдан 6 январга ўтар кечаси маҳкумлар Н.М. ва К.А. Андижон вилоятининг чегара ҳудудларидан бирида жамоатчилик ёрдамида қўлга олиниб, вақтинча сақлаш ҳибсхонасига жойлаштирилди, дея хабар берди ИИВ ЖИEД матбуот хизмати.
Унга кўра, ҳолат юзасидан текширув тайинланган бўлиб, жазони ижро этиш муассасасини рухсатсиз тарк этган маҳкумларнинг ҳаракатларига ҳуқуқий баҳо берилиши таъминланади.
«Белгиланган тартибни бузган маҳкумлар қатъий назорат остига, яъни илгари жазо муддатини ўтаган умумий, қаттиқ ёки махсус тартибли колонияларга қайтарилади», — дейилади хабарда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.