Ушбу ҳолат Термиз шаҳар эски «Юбилейный» бозор ҳудудида ноқонуний савдо ишлари билан шуғулланувчи шахсларни савдо марказига кўчириш ишлари амалга оширилаётганда содир бўлган.
Барча сотувчилар ўтган йил давомида бир неча маротаба, охиргиси жорий йилнинг 3 январь куни давлат раҳбарининг 2017 йилдаги ПҚ 2953-сонли Қарорига мувофиқ ҳамда шаҳар ҳокимининг 2018 йилдаги Қ 1110-сонли Қарори асосида эски бозор ҳудудида 4 январь куни бузиш ишлари бошланиши ҳақида огоҳлантирилган.
Бозор ҳудудига жамоат тартибини тиклаш учун жалб қилинган ИИО ва Миллий гвардия ходимлари томонидан 14 нафар ҳуқуқбузарлар ИИБга олиб келинган ва улар билан тушунтириш-профилактик ишлари олиб борилган.
Ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тўпланган ҳужжатлар асосида Жиноят ишлари бўйича Термиз шаҳар суди томонидан 6 нафар фуқарога БҲМнинг 3 баравари, 3 нафар фуқарога БҲМнинг 5 баравари миқдорида жарима, 4 нафар фуқарога эса 5 сутка маъмурий қамоқ жазолари тайинланди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.