ОТМ, техникум, коллеж, касб ҳунар мактаблари ва академик лицейларда ўқув жараёнлари 11 январдан босқичма-босқич бошланади.
Таълим муассасалари раҳбарлари ва тегишли маҳаллий ҳокимликлар талаба-ўқувчиларни хабардор қилиш, уларни ОТМ жойлашган ҳудудга етиб келишини таъминлаш ҳамда мазкур жараёнларни шахсан назоратга олади.
Ўқув жараёнини ташкил этишда зарурият туғилганда ўқув графигига ўзгартириш киритиш рухсат берилади. 20 январга қадар якуний назорат ишлари ташкил этилмайди.
Об-ҳаво шароитлари туфайли ўқишга келолмаган талабаларга тегишли масофавий дастурлар таклиф қилинади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.