Бортида 173 йўловчи бўлган Airbus А320 лайнери ишдан чиққан ҳолда қўнди.
Қайд этилишича, самолёт Қозон аэропортига битта двигатель ишдан чиққан ҳолда эсон-омон қўнган. Қўниш вақтида йўловчилардан ҳеч бири жабрланмаган.
Самолётда 173 йўловчи (158 катталар ва 15 болалар) бўлган. Носозликни бартараф этиш мақсадида Boeing 767 самолётида HY9649/9650 қўшимча рейс ташкил этилди. Қозон-Тошкент қайтиш рейсида 166 нафар йўловчи манзилига етказилди.
Айни пайтда самолёт двигателининг ишдан чиқиши сабаблари аниқланмоқда.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.